Қадимги Хоразм ёзуви ва ёзув маданияти ҳақида

##article.authors##

  • Mirsodiq Is'hoqov Toshkent davlat sharqshunoslik universiteti

##semicolon##

https://doi.org/10.66803/2020.1.112

##article.abstract##

Қадимги Хоразм воҳасига ўзига хос цивилизацион макон сифатида қаралади. Бу ўлкада ўзига хос мураккаб суғорма деҳқончилик маданияти ташкилий маънода ижтимоий уюштирувчи омилга айланган. Давлатчилик жараёнлари мулкий муносабатлар ривожи заминида эртароқ бошланган. Жадал ривожланиб борган мулкий муносабатлар давлатчилик унсурларининг эртароқ куртак беришига олиб келганки, бу ҳолат ёзувга бўлган эҳтиёжни юзага келтирган. Қолаверса, мил. авв. I мингйилликнинг иккинчи чорагидан бошлаб Хоразмда дастлабки йирик ва кичик кўламдаги шаҳарсозлик, шаҳарга хос ҳунармандчилик хўжалик усуллари ва турмуш тарзи унсурлари пайдо бўла бошлади. Булардан ташқари, қадимги Хоразм кенг маънода улкан Евросиё минтақалари, Шарқий Европа, жанубда Эрон ва бошқа ўрта Шарқ минтақаси маданий ўлкалари, Шарқда эса Хитойгача бўлган улкан ҳудудлар билан ҳар томонлама алоқалар чизиғида жойлашган эди.

“Тан шу” номли хитой йилномасида хоразмий савдогарларнинг шарқий йўналиш бўйича олиб борган фаолиятлари ҳақида маълумот келтирилар экан, уларнинг ҳўкиз қўшилган араваларда узоқ масофаларга савдо сафарларини ҳеч қийинчиликсиз амалга оширишлари хос фазилат сифатида қайд этилган. Шу каби интенсив ички ҳаёт ва кенг кўламли ташқи муносабатлар тубжой ёзувини яратишга қаратилган ҳаракатларнинг дастлабки куртакларини мил. авв. I мингйилликнинг ўрталарида кўриш мумкин. Бу ёзув босқичи Хоразмнинг Аҳмонийлар Эронига тобе бўлиши ҳамда марказий ва маҳаллий сатрапликларда орамий ёзув маҳкамачилиги жорий этилиши сабабли тўхтаб қолган. Бироқ Хоразмнинг сепаратив ҳаракати ва тез орада Аҳмонийларга тобелиги тугаб, мустақил бўлгани сабабли, консонант алифбелик хусусиятини сақлаган орамий ёзувини маҳаллий хоразмий тили фонетикаси талабларига мосланган ислоҳи бошланди. Мил. авв. I мингйилликнинг IV–III асрларидаёқ Хоразм ўзининг мустақил ёзувига эга эди. Бу ёзув асрлар давомида то араб истилоси даврида котиблару китоблар, барча ёзувлар йўқ қилинмагунича, саводлилар қириб ташланиб, араб ёзуви жорий этилишига қадар амал қилди. Шу туфайли қадимги хоразмий ёзув ёдгорликлари жуда кам ва ўта ночор ҳолда етиб келган.

Хоразмликлар қадимий ва бой ёзув маданияти тажрибаси билан араб ёзувининг алифбе таркиби орамий а, б, г, д... тизимига асосланишини тез тушуниб етганлар ҳамда бу ёзув ҳарфларини ўз тиллари талабига мослаб ислоҳ қилишга эришганлар.

##plugins.generic.usageStats.downloads##

##plugins.generic.usageStats.noStats##

##submission.downloads##

##submissions.published##

2023-06-30

##issue.issue##

##section.section##

Articles