##issue.vol## 5 ##issue.no## 1 (2022): Meros

					##issue.viewIssueIdentification##

2022 йилнинг 21 февраль куни Ўзбекистон Республикаси
Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик
институти Лал Баҳодир Шастри номидаги Ҳиндистон маданият
маркази билан ҳамкорлигида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳамда
унинг авлодлари фаолиятига бағишланган “Бобурийлар сулоласи:
тарихи, адабиёти, маданияти” мавзуидаги илмий семинар ва Бобур
асарлари қўлёзмасининг Ҳиндистон нусхалари фото кўргазмаси
ўтказилди.
Тадбир аввалида иштирокчиларига Бобур асарлари қўлёзмаларининг Ҳиндистон нусхалари фото кўргазмаси намойиш қилинди.
Кўргазманинг очилишида Ўзбекистон Фанлар академияси вицепрезиденти, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик
институти директори, тарих фанлари доктори, профессор Баҳром
Абдуҳалимов ҳамда Ҳиндистон Республикасининг Ўзбекистондаги
муҳтор элчиси Маниш Прабҳатлар сўзга чиқдилар.
Ялпи мажлисда Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият
маркази директори Самир Аббосов, Ҳиндистон Маданият маркази
директори профессор Чандр Шекҳар (Ҳиндистон), Бобур номидаги
Халқаро жамоат фонди директори Зокиржон Машрабовлар Бобур ва
бобурийлар сулоласи даври тарихи, адабиёти ва маданиятининг
ўзбек-ҳинд маданий ва илмий алоқалари ривожидаги тарихий
аҳамияти ва ҳозирги кундаги ўрни хусусида нутқ сўзладилар.
Семинарда профессор Чандр Шекҳар (Ҳиндистон) – “Ҳиндистон
Миллий музейидаги “Бобурнома”, профессор Танжу Сейхан
(Туркия) – “Бобуршоҳ ижодида вақтга оид лексика”, профессор
Нажмиддин Низомиддинов (Ўзбекистон) – “Бобурийлар даври ҳиндмусулмон мусиқа санъати”, профессор Алмаз Улви Биннатова
(Озарбайжон) – “Бобурнома”да тазкирачилик анъаналари”, профессор
Муҳаммад Ризо Насири (Эрон) – “Бобурнома” таҳрири ва янги
маълумотлар”, доктор Шафиқа Ёрқин (Швеция) – “Бобурнинг яхлит
воқеа ҳақида ҳикоя қилувчи шеърлари”, профессор Рамиз Аскар
(Озарбайжон) – “Анқара миллий кутубхонасидаги Бобур асарлари”,
филология фанлари бўйича фалсафа доктор Бахтиёр Маммедов (Озарбайжон) – “Бобур ижоди умумтуркий маданиятининг ноёб
ҳодисаси сифатида”, филология фанлари бўйича фалсафа доктори
Шуҳрат Ҳайитов (Ўзбекистон) – “Бобур меросининг хорижда
ўрганилиши”, филология фанлари номзоди Салимахон Эшонова
(Ўзбекистон) – “ЎзРФА Шарқшунослик институтидаги бобурийлар
сулоласига мансуб назмий асарлар”, филология фанлари бўйича
фалсафа доктори Каромат Дилором (Ўзбекистон) – “Бобурийлар
даври ҳинд мусиқасига оид манбалар”, доктор Мирмаҳмуд
Мирсайдуллаев (Ўзбекистон) – “Бобур муҳри”, тарих фанлари
номзоди Саидакбар Муҳаммадаминов (Ўзбекистон) – “ЎзРФА
Шарқшунослик институтидаги “Фатавои Оламгирия” тўплами
қўлёзма нусхалари хусусида”, филология фанлари доктори
Жалолиддин Жўраев (Ўзбекистон) – “Нафоис ул-маосир”
тазкирасидаги бобурийлар сулоласига оид маълумотлар”, профессор
Дилнавоз Юсупова (Ўзбекистон) – “Бобур “Аруз рисоласи”нинг
темурийлар даври арузшунослигида тутган ўрни”, филология фанлари
бўйича фалсафа доктори Ойсара Мадалиева (Ўзбекистон) – “Абдулла
Носировнинг “Заҳириддин Муҳаммад Бобур” дафтари ҳақида”,
тадқиқотчи Ботирали Йўлдошев (Ўзбекистон) – “Бобурнома”,
“Ҳумоюннома” ва “Жаҳонгирнома” асарларида “Боғи Бобур”
тавсифи” мавзуидаги маърузалари билан онлайн ва офлайн шаклида
иштирок этдилар.
Тадбирда Бобур ва бобурийлар шахсияти, илмий-адабий
асарлари, маданий меросига оид янги маълумотлар тақдим этилди,
дўстона савол-жавоблар асосидаги илмий мулоқот тарзида ўтказилди.
Семинар иштирокчилари бундай семинарлар олимлар ўртасидаги
илмий янгиликларни мувофиқлаштиришга, илмий ҳамкорликнинг
кенгайишига хизмат қилишини қайд этдилар. Дунё фондаларида
сақланаётган бобурийлар асарлари каталогини тузиш, уларнинг
йиғма-жилдларини тайёрлаш олимлари олдидаги навбатдаги долзарб
вазифа экани белгиланди. Шунингдек, анжуман сўнгида маърузалар
матнини Шарқшунослик институти “Мерос” журналининг нашр
қилиш таклифи берилди. Булар билан бирга келгусида ушбу
семинарни ҳар икки йилда бир ташкил қилиш ва маърузалар матнини
нашр қилиб бориш ҳақидаги фикрлар маъқулланди. Мазкур қарорга
кўра, журналнинг навбатдаги сонида семинар материалларига
алоҳида ўрин ажратилди.

##submissions.published##: 2026-10-12