Хоразмшоҳлар даври манбаларида Мовароуннаҳрдаги этник ҳолатга доир

##article.authors##

  • Sevinch Ulashova O'zbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Abu Rayhon Beruniy nomidagi Sharqshunoslik instituti

##semicolon##

https://doi.org/10.66803/2020.1.98

##article.abstract##

Хоразмшоҳлар даврида Мовароуннаҳрнинг асосий аҳолиси шаҳар ва қишлоқларда истиқомат қилаётган туркийзабон ва форсийзабон ўтроқ аҳоли бўлган. Бу давр манбаларида минтақадаги туркий ва форсий аҳолининг миқдори тўғрисида аниқ маълумотлар келтирилмаган. Аммо айрим манбаларда, хусусан, Жузжонийда Мовароуннаҳрда форсий тилли этносга нисбатан туркий тилли халқлар нисбатан кўп сонли бўлгани таъкидланади. Шунингдек, Хоразмшоҳнинг қўшини этник таркибида ҳам туркийлар устувор бўлгани манбаларда акс этган.

 

Ўтроқ маҳаллий аҳолидан ташқари воҳаларда, дашт ва тоғ олди ҳудудларда қарлуқ, чиғил, қанғли, яғмо, халаж, арғин, тухси, қипчоқ сингари ўнлаб кўчманчи ва ярим кўчманчи этнослар ҳам истиқомат қилган. Улар Мовароуннаҳрнинг турли ҳудудларида яшаган. Хусусан, бу даврда қанғлилар Сирдарё қуйи оқимларида, Хоразм ва Зарафшон водийси ҳудудларида яшагани ва биргина Самарқандда улардан тузилган қўшин 30 минг кишини, Хоразмда 90 минг кишини ташкил қилгани уларнинг салмоғи катта бўлганини кўрсатади. Бу каби кўчманчи ва ярим кўчманчи этнослар йиллар ўтиши билан маҳаллий аҳолига яқинлашиб, маданиятини қабул қилиб ўтроқлашиб борган. Бир сўз билан айтганда, XIII асрда Мовароуннаҳрнинг этник харитаси ранг-баранг бўлиб, мўғуллар истилоси ҳамда ўзига хос кўчириш сиёсати туфайли минтақа аҳолиси кескин камайиб кетди. Мазкур даврда биргина Хоразм ҳудудидан юз мингдан ортиқ оила қўшни ўлкаларга мажбуран кўчирилди.

##plugins.generic.usageStats.downloads##

##plugins.generic.usageStats.noStats##

##submission.downloads##

##submissions.published##

2023-06-30

##issue.issue##

##section.section##

Articles