Фироқий Хўқандийнинг туркий дeвони хусусида

##article.authors##

  • Салимахон, Дурдона Эшонова, Закирова Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти

##semicolon##

Қўқон адабий муҳити,##common.commaListSeparator## Амир Умархон##common.commaListSeparator## Дўстмуҳаммад Фироқий Хўқандий, дастхат,##common.commaListSeparator## Қўқон адабиёт музейи,##common.commaListSeparator## “Янги Фарғона”##common.commaListSeparator## “Абадият дарахти”##common.commaListSeparator## “Тазкираи Қайюмий”

##article.abstract##

Қўқон адабий муҳитида ўзбек мумтоз адабиёти анъаналари,
хусусан, қасиданавислик, бошқа шоирлар ғазалларига назира,
татаббуъ, тахмис боғлаш, девон тузиш жуда ривожланган ва улар ХХ
асрда ҳам бир қатор ижодкорлар томонидан давом эттирилган. Мана
шундай издошлардан бири Қўқонда яшаб ижод этган Дўстмуҳаммад
98
Фироқий (1891–1965) бўлиб, у ўзбек ва форс тилларида ёзган
шеърларидан девон тузган. Мазкур девонлар ҳозирда унинг қизи
Мастура ая Назирова шахсий кутубхонасида сақланади. Айрим
шеърлари Қўқон адабиёт музейининг Чархий ва Фироқий шахсий
архивларидаги пароканда варақларда ҳам мавжуд. Барча қўлёзмалари
дастхатлиги билан алоҳида аҳамият касб этади. Бундан ташқари,
“Янги Фарғона” газетаси (1960–61), “Абадият дарахти” анталогияси
(1989) ҳамда “Тазкираи Қайюмий”да (1998) нашр этилган баъзи
шеърлари ҳам бизгача етиб келган.
Мақолада Дўстмуҳаммад Фироқий Хўқандийнинг ҳаёт йўли, адабий
мероси ва уларнинг қисқа тасвифи, таснифи, шеърияти мавзуси, жанр
хусусиятлари ҳақида сўз боради. Шоир шеърларининг Қўқон адабий
муҳитида, умуман мумтоз адабиётда тутган ўрни кўрсатиб берилади.

##plugins.generic.usageStats.downloads##

##plugins.generic.usageStats.noStats##

##submission.authorBiography##

##submission.authorWithAffiliation##

филология фанлари
номзоди, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу
Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти Шарқ
мумтоз адабиёти бўлими мудири.

Тошкент давлат
Шарқшунослик университети II босқич магистранти.

##submission.downloads##

##submissions.published##

2022-12-30

##issue.issue##

##section.section##

Articles