“Туҳфаи Сомий”даги Темурий шаҳзодаларга оид маълумотлар

Адабиётшунослик

##article.authors##

  • Жалолиддин Жўраев

##semicolon##

https://doi.org/10.66803/2023.2.57

##semicolon##

темурий шаҳзодалар##common.commaListSeparator## Сом Мирзо Сафавий##common.commaListSeparator## Алишер Навоий##common.commaListSeparator## Давлатшноҳ Самарқандий##common.commaListSeparator## Султон Ҳусайн Мирзо##common.commaListSeparator## “Туҳфаи Сомий”,##common.commaListSeparator## “Мажолис ан-нафоис”,##common.commaListSeparator## “Баҳористон”##common.commaListSeparator## “Тазкират аш-шуаро”

##article.abstract##

Амир Темур авлодларидан бўлган кўплаб амирзодалар давлат
ишлари билан машғул бўлиш баробарида шеъриятга ҳам майл
кўрсатганлар. Алишер Навоий шарқ адабиётида тазкира тузиш
анъанасига ўзига хос жиҳатларни татбиқ қилган. Жумладан, Навоий
“Мажолис ан-нафоис” тазкирасининг алоҳида бир фаслини темурий
мирзолар ижодини ёритишга бағишлаган. Мазкур фаслда Амир Темур
ва йигирмадан ортиқ ижодкор амирзодаларнинг шахсияти ва ижодига баҳо берилган. Ўз навбатида уларнинг асарларидан намуналар
келтирилган. Ушбу анъана кейинчалик Соми Мирзо Сафавий
томонидан “Туҳфаи Сомий” тазкирасида давом эттирилган. “Туҳфаи
Сомий”да “Мажолис ан-нафоис”га кирган Султон Ҳусайн Мирзо,
Бадиуззамон Мирзо, Фаридун Ҳусайн Мирзо, Шоҳ Ғариб Мирзо,
Муҳаммад Мўъмин Мирзо темурийзодалар ҳақидаги маълумотларни
Бобур подшоҳ, Ҳумоюн подшоҳ ва Аскарий Мирзоларга оид фиқралар
давом эттирган. Кейинчалик ижодкор темурий мирзолар ҳақидаги
маълумотларни Фахрий Ҳиравий “Равзат ас-салотин” тазкирасида
тўлдирган. Учала тазкирадаги айрим ўринлар бир-бирини такроласа,
баъзи ҳолларда янги маълумотлар билан бойитилган. Мазкур
жиҳатларга кўра, ушбу мақолада учала тазкиранинг матний қиёси
амалга оширилиб, “Туҳфаи Сомий” тазкирасидаги маълумотларнинг
темурий шаҳзодаларнинг ҳаёт йўли ва адабий меросини тадқиқ
этишдаги аҳамияти кўрсатилади. 

##plugins.generic.usageStats.downloads##

##plugins.generic.usageStats.noStats##

##submission.citations##

Алишер Навоий. Мажолис ун-нафоис / Нашрга тайёрловчи:

Суйима Ғаниева. Тошкент, 1966.

Буриев К.Б. Тазкира (Антология) как источник библиогра-

фической информatsiи // Вестник Челябинской государ-

ственной академии культуры и искусств. 2016 / 1 (45). С. 42–49.

Маҳмадшоев М.М. Баъзе намунаҳои нақди адабй дар “Туҳфаи

Сомй”-и Соммирзои Сафавй // Вестник Таджикского государ-

ственного университета права, бизнеса и политики. Серия

гуманитарных наук. №1 (62), 2015. С. 31–37.

Муҳаммад Содиқ Китобдор. Мажмаъ ул-хавос / Нашрга тайёрлов-

чилар: Ҳ. Болтабоев, Ж. Жўраев, О. Алимов. Тошкент, 2019.

Сом Мирзо Сафавий. Туҳфаи Сомий. ЎзР ФА ШИ Асосий

фонди қўлёзмаси, № 57.

Сом Мирзо Сафавий. Туҳфаи Сомий. ЎзР ФА ШИ Асосий

фонди қўлёзмаси, № 4377.

Сом Мирзои Сафавй. Туҳфаи Сомй / Таҳиягари матн ва

муаллифи пешгуфтору тавзеҳот Бадриддин Мақсудов.

Душанбе, 2018.

Султонов Т. Озарбайжон шоири Содиқий ижодида Алишер

Навоий анъаналари//Хорижий филология. №1, 2017. Б. 61–68.

Фахрий Ҳиравий. Равзат ус-салотин. Жавоҳир ул-ажойиб.

Тошкент, 2014.

##submission.downloads##

##submissions.published##

2023-12-22

##issue.issue##

##section.section##

Articles