Meros

##article.authors##

  • Najmiddin Nizomiddinov

##semicolon##

рага##common.commaListSeparator## тала##common.commaListSeparator## қаввалий##common.commaListSeparator## сарасвати##common.commaListSeparator## парвати##common.commaListSeparator## шив##common.commaListSeparator## вина##common.commaListSeparator## эктантури##common.commaListSeparator## вадя##common.commaListSeparator## эбон##common.commaListSeparator## vadya, tik

##article.abstract##

Мазкур мавзу тарихи ва моҳияти ҳақида сўз юритишдан аввал
“Ҳинд-мусулмон маданияти”нинг буюк Бобурийлар даврига
тааллуқли тараққиётига доир мухтасар маълумот бериб ўтиш жоиз.
Зеро, бу сулола адабиёт қатори, маҳаллий маданиятнинг ажралмас
қисми бўлган мусиқа санъати ривожида ҳам ҳал қилувчи роль
ўйнаган. Хусусан, ҳинд мусиқашунос олимлари фикрича, Акбар,
Жаҳонгир ва Шоҳ Жаҳоннинг ҳукмронлик йиллари ҳинд-мусулмон
созгарлари, созандалари, хонандаларининг ижодий ҳамкорликлари
шаклланган ва ривож топган. Бу даврда яратилган янги чолғу созлари
ва айниқса, қаввалий жанридаги асарлар ҳали-ҳамон Ҳиндистон
халқларининг орасида машҳур ва манзур. Бинобарин, мумтоз Рага
оҳангларидан асос олган – ҳинд кинофильмлари учун басталанган
мусиқа ва қўшиқларининг жозибадор оҳанрабоси, шубҳасиз,
фикримизнинг жонли далили.
Мақолада ҳинд мусиқий ансамблида анъанавий равишда истифода
этиладиган мусиқий чолғу созларининг таркибий қисми хусусидаги
маълумотларни алоҳида таъкидлаб ўтилган. Мавжуд тадқиқотларда
гарчи ҳинд чолғулари номи ва моҳияти қайд этилган бўлса-да, уларнинг тузилиши тўғрисида махсус таҳлил ва талқинлар жуда чекланган.
Ҳолбуки, бу чолғуларнинг ўзига хос яратилиш тарихи бўлиб, унда икки
диний эътиқод вакилларининг бевосита хизматлари илмий ва амалий
маънода жуда қизиқарли воқеликларни ўзида қамрайди. Чунки
Ҳиндистон тарихида юз берган барча тарихий воқеа ва ҳодисалар кенг ё
тор маънода бу ўлкадаги “Ҳинд-мусулмон маданияти”га мансуб мусиқа
санъатида ҳам ўзининг ўчмас изларини қолдирган. Айни шу нуқтаи
назардан, ушбу мақолада берилган ҳинд мумтоз мусиқаси ҳамда чолғу
созларининг тарихи ва таркибий баёни, ўйлаймизки, маданият ва санъат
соҳасига қизиққан талабаларга келгусида уларнинг мусиқа мавзуидаги
диплом ишларида қўл келиши мумкин.

##plugins.generic.usageStats.downloads##

##plugins.generic.usageStats.noStats##

##submission.downloads##

##submissions.published##

2022-06-30

##issue.issue##

##section.section##

Articles