Аллома Имом Замахшарий мақомаларининг маънавий-эстетик хусусиятлари ва тарбиявий аҳамияти

##article.authors##

  • Раъно Ходжаева Тошкент давлат шарқшунослик университети

##semicolon##

мақома##common.commaListSeparator## арабийзабон адабиёт,##common.commaListSeparator## ислом тамаддуни,##common.commaListSeparator## маънавий-бадиий мерос,##common.commaListSeparator## исломий қадриятлар,##common.commaListSeparator## умуминсоний қадриятлар##common.commaListSeparator## адиб##common.commaListSeparator## олим

##article.abstract##

IX–XII асрларда Марказий Осиё минтақаларидан Мавароуннаҳр
ва Хоразм ўлкаларида араб тилидаги ижоднинг юксалиши кузатилди.
Ушбу минтақаларда ривожланган бой арабийзабон адабиёт мусулмон
оламида рўй берган маданий юксалиш – мусулмон Шарқи
Ренессансининг биринчи босқичига замин яратди ва мусулмон
халқларининг маънавий-ижтимоий фикри ривожига катта таъсир
кўрсатди. Алломалар Абу Бакр Хоразмий, Абу Али ибн Сино, Абу
Райҳон Беруний, Абулқосим Маҳмуд Замахшарий ўз фаолияти
давомида илмий ва адабий ижодни бирга олиб бордилар, иккала
соҳада ҳам бетакрор асарлар яратдилар. Араб тилида ёзилган бадиий
асарлар араб адабиётининг олтин заҳирасига кириб, унинг салмоқли
қисмини ташкил қилди. Мақола шундай асарлардан имом
Замахшарийнинг “Уммаҳат кутуб ва турас ал-луғат ал-араби” (“Араб
тилидаги асосий китоблар ва мерос”) сафига киритилган
“Замахшарий мақомалари” асаридаги мақомаларни таҳлилга тортади
ва бу адабий ёдгорликдан жой олган маънавий-ахлоқий қадриятларга
тўхталади. “Замахшарий мақомалари” каби араб тилидаги адабий
ёдгорликлар мусулмон халқларининг маънавий-эстетик дидини
чархлашда катта роль ўйнаб келди ва жаҳон адабиёти жараёнида
муносиб ўрин эгаллади.

##plugins.generic.usageStats.downloads##

##plugins.generic.usageStats.noStats##

##submission.citations##

Буюк сиймолар, алломалар. (Ўрта Осиёлик машҳур мутафаккир

ва донишмадлар). 1-китоб. / Нашрга тайёрловчи акад.

М.М.Хайруллаев. Тошкент, 1995.

Исроил Э., Эшмурадов М. Х–ХII асрлар Хоразм маданияти Ёқут

ал-Ҳамавий талқинида. Урганч, 2005.

Қуръони Карим ва маънолар таржимаси. Абдулазиз Мансур

таржимаси. Тошкент, 2019.

ابو قاسم محمود بن عمر الزمخشرى. مقامات الزمخشزى. ببروت، لبنان. 4. .1982

##submission.downloads##

##submissions.published##

2022-12-30

##issue.issue##

##section.section##

Articles