Будда динининг Хитойга кириб келишида марказий осиёлик роҳибларнинг ўрни (Хитой манбалари асосида)

##article.authors##

  • Xurshid Azimov O'zbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Abu Rayhon Beruniy nomidagi Sharqshunoslik instituti

##semicolon##

https://doi.org/10.66803/2020.2.142

##article.abstract##

Мақолада қадимги хитой манбалари асосида буддизмнинг Хитойга кириб боришида марказий осиёликларнинг ўрни ҳамда ушбу жараёнга оид айрим масалалар таҳлил қилинган. Мавзуни ўрганишда ғарбий Жин (Ши-Жин) сулоласи даврида (мил. 265–316) сарой тарихчилари ота-бола Хуа Чяо ва Хуа Челар томонидан битилган “Хоу Ханшу” (Кейинги Хан [сулоласи] тарихи), Вей Шоу томонидан 502–572 йилларда ёзилган “Вейшу” (Вей [сулоласи] тарихи) ва Хуэй Жяо томонидан 497–554 йилларда ёзилган “Гао сенгчжуан” (Олий роҳиблар биографияси) номли манба ва замонавий даврдаги тарихчи олимларнинг фикрларга таянилган.

 

Қадимда хитойликлар мил. ав. II асрнинг сўнги чораги ва I асрнинг бошларидан будда дини ҳақида маълумотларга эга бўлган. Ушбу динга жамиятнинг юқори қатламида эмас, балки пастки қатламида, яъни оддий одамлар орасида тарқалган. Эътиқод қилиш эса I асрнинг ўрталаридан бошланган. Марказий осиёлик аниқроғи, кушон ва кангкиялик роҳиблар Парфия ва Ҳиндистондан борган роҳиблар билан бирга қадимги Хитой жамиятида будда динини ёйишда фаол қатнашган. Ҳатто марказий осиёлик роҳиблар парфиялик роҳиблардан олдин Хитойга бу дин ҳақидаги маълумотни етказган. Юқорида зикр этилган манба ва тадқиқот маълумотлари асосида, милодий 148 йилда парфиялик роҳиб Ан Шигао томонидан Хитойга будда дини тарқатилди деган маълумотни асосли деб бўлмайди.

##plugins.generic.usageStats.downloads##

##plugins.generic.usageStats.noStats##

##submission.downloads##

##submissions.published##

2023-12-30

##issue.issue##

##section.section##

Articles