VI аср Шайбонийлар (Абулхайрий) китобат санъатини “Бухоро мактаби” деб атасак бўладими?
##semicolon##
https://doi.org/10.66803/2020.2.133##article.abstract##
Мазкур мақолада VI асрда Мавораоуннаҳрдаги Шайбонийлар (аниқроғи, Абулхайрийлар) сулоласининг китоб санъати ҳақида сўз юритилади. Биринчи давр (1500–1529) Муҳаммад Шайбонийхон бошчилигидаги янги Абулхайрийлар давлатининг шаклланган ўн йилликларига тўғри келади ва бу давр китобат санъатига илгари Темурийлар хизматида бўлган ҳунармандлар ҳисса қўшганлар. Иккинчи давр (1530–1556) Ўзбек давлатининг мустаҳкамланиши ва 1529 йилда Ҳиротнинг Абулхайрийлар томонидан иккинчи марта қамали қилиши билан бошланади. Бу даврда Сафавийлар сафида фаолият юритган машҳур ҳунармандлар Убайдуллахон ҳукмронлигида гуллаб-яшнаган марказда ишлаш учун Бухорога олиб келинади. Фақатгина Абулхайрийларнинг учинчи даврида (1557– 1575), аниқроғи, қудратли ҳукмдор Абдуллоҳ ибн Искандар ҳомийлигида яратилган қўлёзмаларни “Бухоро мактаби” намуналари дея оламиз. Сўнги давр (1576–1598) Мавароуннаҳрдаги Шайбонийлар давлати устидан Абулхайрийлар сулоласининг назорати барҳам топиши ва Абдуллахоннинг қўлёзма санъатига бўлган қизиқишининг пасайишини қамраб олади.
Мақолада тарих ва тарихшунослик соҳасида таснифлашда хизмат қиладиган қўлёзмаларнинг зийнатланган сара намуналари келтирилган. Қадимги даврнинг илк пайтига оид шеърий асарлар безаклари силсиласи, услуби, типологик таснифи тадқиқидан сўнг муайян фойдаланувчиларнинг тарихий контексти ва қўлёзмаларнинг сиёсий соҳага алоқаси масалалари талқин этилган.
##plugins.generic.usageStats.downloads##
##submission.downloads##
##submissions.published##
##issue.issue##
##section.section##
##submission.license##
##submission.copyrightStatement##
##submission.license.cc.by4.footer##Ushbu asar Creative Commons Attribution 4.0 International (CC BY 4.0) litsenziyasi asosida tarqatiladi. Manba ko'rsatilgan holda erkin foydalanish va moslashtirishga ruxsat etiladi.