“Девон луғот ат-турк” ва “Қутадғу билиг” асарларида фалакиёт илмига оид маълумотлар
Фан ва маданият тарихи
##semicolon##
https://doi.org/10.66803/2021.1.115##article.abstract##
X асрнинг иккинчи ярми – XIII асрнинг бошларида Еттисув ва Қашқардан Бухоро, Сирдарёнинг қуйи оқимидан Термизга қадар бўлган ҳудудда Қорахонийлар салтанати ҳукмронлик қилди. Бу даврда ўлкада Қуръон, ҳадис, фиқҳ илмлари қаторида аниқ ва табиий фанлар ҳам тараққий этди. Мазкур мақолада ушбу илмий жараённинг ажралмас муҳим бир қисми бўлган Маҳмуд Кошғарийнинг “Девон луғот ат-турк” ва Юсуф Хос Ҳожиб қаламига мансуб “Қутадғу билиг” асарларида фалакиётга доир маълумотларни тўплаб, таҳлил қилишга ҳаракат қилдик. Тадқиқот мобайнида ушбу асарларда туркий халқларнинг олам тузилиши, осмон жисмлари, кабисасиз тақвимлар ҳақидаги тушунчалари, уларни ифодаловчи атамаларга тўхталдик. Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” асарида ўрта асрларда Марказий Осиёда осмон ва юлдузларни ўрганиш илми ниҳоятда мураккаб соҳа экани ҳақида ҳам маълумотлар учрайди. Юлдузшунос алгебра ва геометрия фани, осмон жисмлари ҳаракати, вақтни ифодалаш ҳамда тақвимлар тузиш учун кун, ой, йил ҳисобларини яхши билиши кераклиги зикр этилган. Муаллиф фалакиётга оид қадимги туркий тушунчаларни мусулмон Шарқининг мазкур соҳа анъаналарига қиёслаб берганини таъкидланган. “Девон луғот ат-турк” асарида фалакиётга тааллуқли атамалар маънолари келтирилган. Тадқиқотимизда мазкур мавзуга тегишли маълумотлар тўпланиб, тасниф қилинди.
##plugins.generic.usageStats.downloads##
##submission.citations##
Маҳмуд Кошғарий. Девону луғотит турк. / Индекс-луғат. Ғ. Абдураҳмонов ва С. Муталлибовлар иштироки ва таҳрири остида. Тошкент, 1967.
Маҳмуд Кошғарий Девону луғотит турк. Уч томлик. / Таржимон ва нашрга таёрловчи филология фанлари номзоди С.М. Муталлибов. Т. III. Тошкент, 1963.
Маҳмуд Кошғарий Девону луғотит турк. Уч томлик. / Таржимон ва нашрга таёрловчи С.М. Муталлибов. Т. I. Тошкент, 1960.
Юсуф Хос Ҳожиб. “Қутадғу билиг” (“Саодатга йўлловчи билим”) / Нашрга тайёрлочи филология фанлари кандидати Қаюм Каримов.Тошкент, 1972.
Улугбек Мухаммад Тарагай (1394–1449) «Зидж» Новые Гурагановы астрономические таблицы. / Вступительная статья, первод, комментарии и укзателя А.А. Ахмедова. Ташкент, 1994.
Pritsak O. Mahmud Kasgari kimdir – Turkiyat macmuasi. Сilt X. Istambul, 1953.
##submission.downloads##
##submissions.published##
##issue.issue##
##section.section##
##submission.license##
##submission.copyrightStatement##
##submission.license.cc.by4.footer##Ushbu asar Creative Commons Attribution 4.0 International (CC BY 4.0) litsenziyasi asosida tarqatiladi. Manba ko'rsatilgan holda erkin foydalanish va moslashtirishga ruxsat etiladi.