XIX аср биринчи ярмида Қўқон хонлигини ташқи савдо алоқаларида тошкентлик савдогарларнинг тутган ўрни
##semicolon##
https://doi.org/10.66803/2020.1.103##article.abstract##
Мақолада Тошкентни Қўқон хонлиги таркибига киргандан кейинги савдо фаолияти ва тошкентлик савдогарларнинг минтақада тутган роли ҳақида сўз боради. Хусусан, Қўқон хонлигининг ташқи савдо алоқаларида тошкентлик савдогарларнинг аҳамияти, уларнинг асосий савдодаги харидоргир маҳсулот турлари ҳамда ички савдони шакллантиришда ҳудудлараро олиб борган савдо муносабатлари ҳақида фикр юритилади.
Тошкент шаҳри савдода муҳим стратегияга эга минтақа сифатида қадимдан шаклланган. XIX аср бошларида Қўқон хонлигининг Россия империяси билан тенгшериклик асосида қурилган савдо муносабатларида бу шаҳар муҳим аҳамият касб этган. Чорак аср тошкентлик савдогарлар минтақа савдо муносабатларида мутлоқ ташаббускор сифатида ҳаракат қилган бўлса, Қўқон хонлиги таркибига киргандан сўнг имкониятлари яна ҳам кенгайган.
Мақолада асосан архив ва бирламчи адабиётлардан кенг фойдаланилди. Тадқиқотда нафақат тошкентлик савдогарларнинг Россия империяси ҳудуддига олиб бориб сотган маҳсулотлари ва уларнинг нархлари, балки харидоргир маҳсулот турлари хусусида ҳам фикр юритилади. Шунингдек, Тошкентлик савдогарларнинг Россия империяси билан бирга Хитой, Ҳиндистон ва Дашти Қипчоқ ҳудудлари билан олиб борган савдо алоқалари, унда кечган сиёсий ва иқтисодий вазиятлар, бу жараёнларда тошкентлик савдогарларнинг Қўқон хонлигининг ташқи сиёсатида маълум маънода ишончли вакил сифатида рол ўйнагани кўрсатилган.
##plugins.generic.usageStats.downloads##
##submission.downloads##
##submissions.published##
##issue.issue##
##section.section##
##submission.license##
##submission.copyrightStatement##
##submission.license.cc.by4.footer##Ushbu asar Creative Commons Attribution 4.0 International (CC BY 4.0) litsenziyasi asosida tarqatiladi. Manba ko'rsatilgan holda erkin foydalanish va moslashtirishga ruxsat etiladi.