Фарғона водийсидаги археологик тадқиқотлар тарихидан (1884–1964)
##semicolon##
https://doi.org/10.66803/2020.1.102##article.abstract##
Маълумки, Фарғона водийси инсониятнинг қадимий тамаддун ўчоқларидан бири ҳисобланади. Ушбу тамаддуннинг илмий асосларини топиш, тадқиқ қилиш ва илмий ҳамжамиятга маълум қилиш археологлар зиммасидаги машаққатли вазифадир. Ушбу мақолада Фарғона водийсида ХХ асрнинг 50-йилларига қадар тадқиқот олиб борган олимларнинг изланишлари ҳақида қисқача хикоя қилинади.
Фарғона водийсида илк археологик тадқиқотлар XIX аср оҳирларидан, водий Россия империяси томонидан босиб олингандан сўнг бошланди. Водийдаги кўп сонли қадимий қўрғон ва шаҳар қолдиқлари, тепаликлар, тоғ ва тоғ олди ҳудудларидаги табиий ғорлар тадқиқотчилар эътиборини тортган. Дастлаб Н. И. Веселовский ва В. В. Бартолд каби йирик тарихчилар йўл-йўлакай ўрганиб кетган Фарғона водийси, 1930-йилларда Б.А. Латинин бошчилигидаги професионал археологларнинг тадқиқот объектига айланди. Айниқса, 1939 йилда, катта Фарғона каналининг қурилиши жараёнида М.Е. Массон раҳбарлигидан ташкилланган археологик экспедициянинг ишлари эътиборга молик. Унда қатнашган Т.Г. Оболдуева, В.Д. Жуков, Я.Ғ. Ғуломовларнинг илмий ҳисоботлари ҳали-хануз ўз аҳамиятини йўқотмаган. 40-йилларда водийнинг тоғ ва тоғ олди ҳудудларидан тадқиқот олиб борган А.Н. Бернштамнинг изланишлари ҳам
муҳим аҳамият касб этади. Унинг Помир-Олой экспедицияси Фарғонанинг қадимий тарихига оид ўнлаб кашфиётларни фанга маълум қилди. Шу йилларда Фарғона водийсидаги янги ирригацион-қурилиш ишларида М.Э. Воронец ҳам тадқиқотлар ўтказиб муҳим илмий янгиликларни фанга маълум қилган эди. Сўхдаги қоятош тасвирлари, Сўх-Шоҳимардон канали трассасидаги қатор манзилгоҳ ва ғорлар ана шулар жумласидандир.
Иккинчи жаҳон уруши йилларидан кейин машҳур археологлар А.П. Окладников ва В. A. Рановлар ҳам водийнинг тоғлик ҳудудларида ибтидоий одамларнинг манзилгоҳларини фанга маълум қилиб анча шовшувли кашфиётлар қилишди. Айниқса, ҳаваскор ўлкашунос П.Т. Конопля билан ҳамкорликда қилинган кашфиётлар кўпчилик тадқиқотчиларнинг эътиборига тушди. Полмон, Учқўрғон, Қапчуғай, Обишир, Қайроққум, Сўх, Шоҳимардонсой ва Хўжабақирғонсой атрофларида аниқланган қатор манзилгоҳлар илк марта улар томонидан ўрганилган бўлиб кейинчалик улар оламшумул кашфиётларга тагзамин бўлиб ҳизмат қилди.
Юқорида номлари қайд этилган олимлар Фарғонани археологик жиҳатдан изчил ўрганиш лозимлигини исботлаб беришди. Кейинги давр олимлалари эса уларни нақадар ҳақ эканликларига амин бўлишди.
##plugins.generic.usageStats.downloads##
##submission.downloads##
##submissions.published##
##issue.issue##
##section.section##
##submission.license##
##submission.copyrightStatement##
##submission.license.cc.by4.footer##Ushbu asar Creative Commons Attribution 4.0 International (CC BY 4.0) litsenziyasi asosida tarqatiladi. Manba ko'rsatilgan holda erkin foydalanish va moslashtirishga ruxsat etiladi.